09:37 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Иқтисод
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи (15)
731 0 0

Шавкат Мирзиёев Германиянинг қайси йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашгани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Мюнхен шаҳрида Шавкат Мирзиёев германиялик ишбилармонлар билан учрашди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Учрашувда “Siemens”, “Thyssenkrupp”, “Volkswagen”, “Knauf”, “Claas”, “MAN”, “Deutsche Bahn”, “Linde Group”, “Falk Porcshe Technik”, “Atlas International”, “Tenova”, “Giesecke & Devrient”, “Papenburg”, “Euler Hermes”, “Deutsche Bank”, “Commerzbank” каби Германиянинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари иштирок этди, - дейилган хабарда.

Учрашувда бугунги кунда Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган қатъий янгиланиш ва ислоҳотлар, айниқса, иқтисодиётнинг эркинлаштирилаётгани мамлакатимизнинг изчил ривожланиши ва аҳоли фаровонлигининг юксалиши учун шарт-шароит яратаётгани таъкидланди.

Германия дунёнинг ривожланган мамлакатлари қаторида бўлиб, улкан савдо-иқтисодий ресурслар, кенг инвестицион салоҳият ва илғор технологик ишланмаларга эга давлат ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг бой табиий ресурслари, юқори даражадаги инсон капитали, унинг тармоқланган инфратузилмаси, қулай инвестиция муҳити Германия билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришга жиддий асос яратмоқда.

Айтиш жоизки, айни пайтда Ўзбекистон Республикасида Германия инвесторлари иштирокида ташкил этилган 110 дан зиёд корхона фаолият юритмоқда, улардан 30 га яқини тўлиқ Германия капитали эвазига ташкил этилган.

Германия Ўзбекистоннинг стратегик муҳим инфратузилмасини такомиллаштиришда ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, Германиянинг “МАN”, “Claas”, “Knauf” компаниялар билан ҳамкорликда ташкил этилган ишлаб чиқариш корхоналари муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Шунингдек, Германия Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортни реконструкция ва модернизация қилиш бўйича умумий қиймати 50 миллион евро миқдоридаги йирик лойиҳада ҳам иштирок этмоқда ва “Навоий” эркин иқтисодий зонаси, унинг қулай имкониятларига ҳам катта қизиқиш билан қарамоқда.

– Биз бу ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдормиз, – деди давлатимиз раҳбари. – Ўзаро ишончга асосланган истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Германия молия муассасалари, фирма ва компаниялари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш ҳажмини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев встретился с представителями деловых кругов Германии
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев встретился с представителями деловых кругов Германии

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи (15)

Асосий мавзулар