08:00 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Город Сеул

Жанубий Корея ўзбекистонлик мигрантлар учун квоталарни оширди

© Flickr / Mario Sánchez Prada
Иқтисод
Ҳавола олиш
314 0 0

Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги Ўзбекистон фуқаролари 2019 йил учун квоталар сонини оширди.

ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги Ўзбекистон фуқаролари 2019 йил учун квоталар сонини оширди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Квота ўтган йилга қараганда 100 кишига кўпайтирилди ва эндиликда 3200 кишини ташкил этади.

Қабул қилинган квотани тўлиқ қоплаш учун 4980 кишилик мурожаат этувчилар рўйхатини (саноат соҳасида 4800 киши, хизмат кўрсатиш соҳасида 180 киши) ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Ушбу рўйхатдан 3200 киши Корея Республикасида иш билан таъминланади.

Ҳозирда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида имзоланган Англашув меморандумига мувофиқ Ўзбекистон фуқароларини Кореяда иш билан таъминлаш бўйича жиддий ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2003 йил 16 августда Корея Республикасида “Хорижий фуқароларни ишга ёллаш тўғрисида” қонун қабул қилинган. Унга кўра, 2004 йилда чет элликлар учун саноат таълимига параллел равишда чет элликларни “эркин ишга ёллаш” тизими жорий этилган.

2018 йил ҳолатига кўра, ушбу тизим аъзолари сафига 16 мамлакат, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳам киради.

Ушбу тизимда Корея меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган тенг ҳуқуқ ва кафолатлар хорижлик ишчига кореялик ишчи билан бир қаторда берилади.

“Эркин ишга ёллаш» тизимининг асосий омилларидан бири шундаки, Корея ҳукумати чет эллик ишчиларни жалб қилиш жараёнини тартибга солади ва ишчиларни танлаш фақат бевосита корейс иш берувчилари томонидан амалга оширилади.

Асосий мавзулар