18:53 25 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов

Нақд пул, виртуал касса ва гўшт: янги қарор лойиҳаси тайёрланди

Sputnik
Иқтисод
Ҳавола олиш
147210

Аҳоли билан нақд пулда амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатиб бориш функциясига эга бўлган назорат-касса машиналарини босқичма-босқич жорий этиш белгиланган.

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада эркинлаштириш ҳамда пул тушумлари устидан жамоат назоратини кучайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори умумий муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тайёрланди.

Лойиҳага кўра, аҳоли билан нақд пулда амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатиб бориш функциясига эга бўлган назорат-касса машиналарини (онлайн НКМ) босқичма-босқич жорий этиш белгиланганлиги;

тажриба лойиҳа сифатида онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Тошкент шаҳрида йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилиш баён этилган.

“2019 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари онлайн НКМ ёки виртуал кассадан тўлиқ фойдаланишга ўтган тақдирда:

уларга нисбатан амалдаги фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш мажбурияти бекор қилинади;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш доирасида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш, хизматлар кўрсатиш ва ходимлар иш ҳақини (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва бошқа мажбурий тўловларни ушлаб қолган ҳолда) бериш мақсадлари учун кунлик нақд пул тушумини тўлиқ ўз ихтиёрида қолдириш ҳуқуқига эга бўлади;

кейинчалик сотиш мақсадида чекланмаган миқдорда нақд пулда товарлар сотиб олишга ҳамда нақд пулга сотиб олинган товарларнинг (бензин, дори-дармон ва бошқа акциз ости товарлар бундан мустасно) суммасидан қатъий назар ҳисобварақ-фактура ва харид чеки ёки аҳолидан харид қилинган ҳолларда маҳсулот сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида кирим қилиш ҳуқуқига эга бўлади;

кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш мажбурияти бекор қилинади;

2020 йил 31 декабрга қадар ҳар бир касса учун онлайн НКМ харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлари тадбиркорлик субъектларининг фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ёки қатъий белгиланган солиқ тўлови ҳисобидан, бироқ тўлов муддатида амалда бўлган энг кам иш ҳақининг (базавий ҳисоблаш миқдорининг) 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтирилади;

Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқиладиган виртуал касса дастурий маҳсулотининг базавий қисми бепул берилади;

алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ва умумий овқатланиш жойларида сотиш ҳуқуқи соддалаштирилган шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинетида рўйхатга қўйиш орқали қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ойлик йиғимларни мунтазам тўлаш ҳамда онлайн НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилиш шарти билан Давлат солиқ қўмитаси томонидан берилади”, - дейилган қарор лойиҳасида.

Ҳужжат лойиҳада қайд этилишича, жисмоний шахсларнинг банк пластик карталари ёки чегирма (дисконт) карталарига оммавий оферта шартлари асосида ўтказилган бонуслар (пул, балл ва бошқа бирликлар) шаклидаги маблағлар (cashback) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи базаси сифатида қаралмайди.

“уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадларни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилишда реализация қилинган маҳсулот унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш тартиби бекор қилинади”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Асосий мавзулар