Давлат қарзини бошқаришга доир президент фармони тайёрланди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишДенежные купюры: евро и доллары
Денежные купюры: евро и доллары - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳисоб палатаси тузилмасида давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳаларни аудит қилиш шўъбаси ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. “Давлат қарзини самарали бошқариш ва жалб қилинаётган қарз маблағларидан унумли фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси тайёрланди.

Центральный банк Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи қарзи 20% га ошди

“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси техник кўмагида Давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли стратегияси ишлаб чиқилганлиги;

Халқаро валюта жамғармасининг йўриқномаси асосидаги Молия вазирлигининг ҳисоб-китобларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш учун давлат қарзининг максимал даражаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 50 фоиздан ошмаслиги лозимлигини инобатга олиб, 2020 йилда имзоланадиган давлат ташқи қарз битимларининг юқори чегараси 4 млрд АҚШ долларини ташкил этиши;

давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли стратегиясини мамлакатдаги макроиқтисодий ўзгаришлар ва ташқи омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин”, - дейилган ҳужжатда.

Давлат ташқи қарзи ҳисобидан (шу жумладан давлат кафолати остида)  молиялаштириладиган лойиҳаларни танлаб олиш ва натижадорлигини назорат қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси тасдиқланади.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

- устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи уларга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан ташқи қарз мажбуриятларини жалб қилиш ва ўзлаштириш масалалари фақатгина Молия вазирлиги билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилади;

- давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларда маблағларнинг жалб қилиниши ва ўзлаштирилиши тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Ишчи орган билан мувофиқлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойида Марказий банк 2019 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон ташқи қарзи 20,7 миллиард долларни ташкил қилганини маълум қилганди. Бу ўтган йилга нисбатан 3,4 миллиардга кўп ва Ўзбекистон ЯИМнинг 37%дан кўпини ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0