06:09 31 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Иқтисод
Ҳавола олиш
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (48)
129222

Жорий йилнинг куз ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республиканинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ҳозирда Тошкент Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) салоҳиятини батафсил ўрганмоқда. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Жамшид Қўчқоров Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.

“Ўзбекистон ЕОИИ доирасидаги интеграцион жараёнларнинг ижобий ва салбий томонларига баҳо бермоқда, - деди Қўчқоров. – Менимча, ижобий томонлари кўпроқ. Қарор қабул қилиш бир кунлик ёки бир ойлик иш эмас. Агар бу бизга фойдали бўлса, албатта, қўшиламиз”.

Вазирнинг сўзларига кўра, республика халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрдир.

“Ҳар бир мамлакат, Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас, жаҳон иқтисодиёти, савдо муносабатлари, айрим инфратузилма жараёнларига интеграциялашишга интилади, - деб таъкидлади у. – Атрофимизда рўй бераётган жараёнлар, албатта, эътиборимиздан четда қолмайди”.

Ўзбекистонда мамлакатнинг минтақавий ва халқаро тузилмаларга қўшилиши хусусида жамоатчилик ва эксперт муҳокамалар давом этмоқда.  Хусусан, Президент администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва изланишлар марказида “Амалий умумий мувозанат моделлари ва Ўзбекистоннинг ЖСТ ва ЕОИИга қўшилиши таъсирини баҳолаш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масаласини ишлаб чиқишни жорий йилнинг куз ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топширган эди. Ҳозирда ЕООИга Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва Арманистон аъзодир.

Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (48)
Теглар:
ЕОИИ, Ўзбекистон

Асосий мавзулар