18:42 05 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Иқтисод
Ҳавола олиш
253 0 0

Божхона қўмитаси давлат чегарасидан ўтувчи шахслар ва йўловчи ташувчи транспортлар ҳаракатини чеклаш бўйича қабул қилинган қарор юзасидан тушунтириш берди.

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik.  Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган чоралар ташқи савдо юклари ҳаракатига таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб давлат чегараси орқали ўтувчи ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳаракатини вақтинча тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинган эди.

Қўмита ахборот хизматига кўра, бу чекловлар юк автомобиллари, авиа, темир йўл, дарё транспортларида юк ташиш билан шуғулланувчи шахслар, уларнинг транспорт воситалари ва ташилаётган ташқи савдо юкларига таалуқли эмас.

Қолаверса, чегара ўтказиш ҳудудларида мазкур ташувларни амалга ошираётган шахслар ва уларнинг транспорт воситалари аввалига тегишли тартибда текширувлардан ўтказилади. Сўнг уларнинг республика орқали ҳаракатланишига рухсат берилади.  

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Ўзбекистонда илк коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилди. Янги вирус Францияда бўлиб қайтган фуқарода аниқланган. Сўнгги маълумотларга қараганда, беморнинг турмуш ўртоғи, ўғли, қизи ва набирасида ҳам ушбу касаллик аниқланган. Бундан ташқари 15 март куни Истанбул–Тошкент йўналишидаги самолёт билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция аниқланган. Ҳозирда Ҳукумат инфекциянинг тарқалишини олдини олишга қаратилган турли чора тадбирларни амалга оширмоқда.

Асосий мавзулар