04:07 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Иқтисод
Ҳавола олиш
202 0 0

2030 йилга келиб Ўзбекистон ўз энергетик қувватини 2,5 бараварга ва электр энергиясини ишлаб чиқаришни икки баравар оширишни режалаштирмоқда. Россиялик эксперт бу борадаги фикрларини билдирди.

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси 2030 йилгача республикани электр энергияси билан таъминлаш концепцияси лойиҳасини қабул қилди. Хусусан, ҳужжат мавжуд қувватларни такомиллаштиришни, янги объектларни қуриш, шунингдек, электр энергиясини ташиш, ҳисобга олиш ва тўлов тизимини такомиллаштиришни назарда тутади.

2030 йилга келиб қувватни 12,9 ГВт дан 29,3 ГВт гача, электр энергиясини ишлаб чиқаришни эса 63,6 млрд кВт/соатдан 120,8 кВт/соатгача ошириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон табиий газ истеъмолини сезиларли даражада камайтиришни ҳам режалаштирмоқда.

Миллий энергетика институти директори Сергей Правосудовнинг фикрига кўра, электр энергиясини сезиларли даражада оширишни технологик ва молиявий жиҳатдан таъминлаш муаммо эмас - асосийси бу иқтисодий жиҳатдан оқланган бўлиши.

“Янада кўпроқ ишлаб чиқариш мумкин, бу ерда гап барқарор ва тўловга қодир истеъмолчи бор-йўқлигида. Ушбу лойиҳаларга маблағ киритадиган инвесторлар бундан даромад топишини тушунишлари керак. Демак, электр энергияси келажакда ўзини қоплай олишилиги учун етарлича қиммат бўлиши керак", - дейди Сергей Правосудов.

У қайта тикланадиган энергия манбалари, масалан, қуёш энергияси, ўзига хос ҳаражатлари борлигини таъкидлади. Панеллар ишлаб чиқариш ва ишлатишда анча қиммат ва об-ҳаво хусусиятлари уларни кун бўйи ва йил давомида тенг самарадорлик билан ишлатишга имкон бермайди.

Ўзбекистон бой углеводород хом ашёсига келсак, пандемия ва иқтисодий инқироз шароитида ёқилғи нархлари сезиларли даражада пасайиши мумкин - бу ҳолатни ҳам ҳисобга олиш керак.

Асосий мавзулар