20:02 08 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Иқтисод
Ҳавола олиш
119 0 0

Жума куни Greenpeace фаоллари ушбу қонунчилик лойиҳаси муҳокамаси кечаётган рейхстаг биноси томига чиқиб, "Кўмир энергетикасисиз келажак", дея ёзилган транспарантни илиб қўйганлар.

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Бундестаг жума куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда 2038 йилга келиб энергетика соҳасида қазилма кўмирдан фойдаланишни таъқиқлашни назарда тутувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда овоз бериш натижалари кўрсатмоқда.

Депутатлар иккита қонун лойиҳаси бўйича овоз берганлар: биттаси кўмир энергетикаси энергия қувватининг асосий манбаи бўлган минтақаларни тузилмавий қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ушбу ҳужжат ислоҳотлар туфайли Шимолий Рейн-Вестфалия, Саксония-Анхальт, Саксония ва Бранденбургда иш ўринларини йўқотадиган ёшларга молиявий кўмак кўрсатишни назарда тутади.

Иккинчи қонун лойиҳаси - қазилма кўмирдан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисидаги асосий ҳужжатдир.

Ушбу қонун 2038 йилга келиб кўмир энергетикасидан чиқишни назарда тутади. Шу тариқа, ҳукумат комиссияси томонидан тузилган "кўмир комиссияси" деб ном олган "Ўсиш, тузилмавий ўзгаришлар ва ишга жойлашиш" тавсияларини амалга ошириш режалаштирилган.

2022 йилга келиб қазилма кўмирдан олиданидан энергия 15 гигаваттга, 2030 йилга году - яна 16 гигаваттга камайтирилади.

Федерал тармоқ агентлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда кўмирдан ишлаб чиқариладиган электр манбаи 42 гигаваттни ташкил этган.

Май ойида эълон қилинган Федерал статистика идораси маълумотларига кўра, биринчи кварталда умумий ишлаб чиқарилган кўмир энергетикаси улуши 22,3%ни, шамол электростанциялари эса худди шу даврда илк бор биринчи ўринга чиққан. Қонунлойиҳаси кўпчилик томонидан маъқулланган.

Жами 354 киши овоз берган, 314 нафар депутат қонунни маъқуллаган, 37 нафари қарши овоз берган, 3 нафари бетарафликни сақлаб қолган.

Ушбу қонунга Германия экология фаоллари қарши чиқишмоқда. Уларга кўра, 2038 2038 йил кўмирдан воз кечиш учун жуда кечиктирилган муддатдир, уларнинг бир қисми ТЭСларни 2025 йилга келиб ёпиш кераклигини таъкидласа, айримлари 2030 йилгача амалга ошириш кераклигини қайд этмоқда.

Фаоллар ушбу масалада норозилик акцияларини амалга оширмоқда, хусусан, куни кеча Extinction Rebellion ва Jugendrat ҳаракатлари фаоллари Бундестаг коридорида шовқинли акцияни уюштириб, ўзларидан бир неча метр нарида турган канцлер Ангела Меркелни шошириб қўйдилар.

Видеода ҳукумат раҳбари ёш экологларнинг кескин шовқини ва фаоллигидан сесканиб кетганлиги аниқ акс этган. Жума куни Greenpeace фаоллари ушбу қонунчилик лойиҳаси муҳокамаси кечаётган рейхстаг биноси томига чиқиб, "Кўмир энергетикасисиз келажак", дея ёзилган транспарантни илиб қўйганлар.

Асосий мавзулар