08:07 24 Апрел 2018
Эфир
Задержание преступника

Москвада яширин босмахона аниқланди

ФСБ РФ
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Ҳодисалар ва ЙТҲ (58)
115210

Ушбу босмахонада Ўзбекистон фуқаролари қалбаки миграцион карталар, ҳайдовчилик гувоҳномалар, патентлар, диплом ва касаллик варақларни тайёрлаш ишлари билан шуғулланишган

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ҳуқуқ тартибот орган ходимлари Москвада яширин босмахона аниқлашди, деб хабар қилди РИА Новости.

Хабарда айтилишича, ушбу босмахонада Ўзбекистон фуқаролари қалбаки миграцион карталар, ҳайдовчилик гувоҳномалар, патентлар, диплом ва касаллик варақларини чоп этиш ишлари билан шуғулланишган.

Бугунги кунда ушбу ҳолат бўйича "қалбаки акциз маркаларни ишлаб чиқариш ва сотиш" банди бўйича жиноят иш қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Ўтган ҳафтада Подольск шаҳрида контрафакт алкогол ишлаб чиқариш яширин корхонада 40 тонна спирт ва 15 тонна таркибида спирт бўлган суюқлик аниқланди. Ушбу корхонада Ўзбекистон фуқаролари меҳнат қилишган.

Мавзу:
Ҳодисалар ва ЙТҲ (58)

Асосий мавзулар