21:30 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Российский журналист А.Бабченко депортирован из Турции

Киевда ўлдирилгани айтилган россиялик журналист Бабченко аслида тирик бўлиб чиқди

© Sputnik / Руслан Кривобок
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
525 0 0

Аввалроқ унинг Киевдаги хонадонида отиб ўлдирилгани хабар қилинганди.

ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. Россиялик журналист Аркадий Бабченко уни ўлдиришга “буюртма” берилгани ҳақида бир ой аввал билгани ва унга махсус операцияда иштирок этиш таклиф қилинганини айтди. У бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати ташкил қилган брифингда маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Аввалроқ унинг Киевдаги хонадонида отиб ўлдирилгани хабар қилинганди.

"Ташвишга қўйганим учун барчадан узр сўрашни истардим... Ўтган икки кун давомида аёлимни даҳшатли азобга қўйганим учун айниқса ундан алоҳида кечирим сўрайман", — деди Бабченко.

У Украина Хавфсизлик хизматига ҳаётини сақлаб қолгани учун миннатдорлик билдирди. "Махсус операция икки ой давом этди, мени бир ой илгари огоҳлантиришганди", — деди у.

Асосий мавзулар