Тошкентдаги Riviera савдо мажмуасида содир бўлган ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтроительство торгово-развлекательного центра Rivera
Строительство торгово-развлекательного центра Rivera   - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нурафшон кўчасида қурилаётган савдо мажумаси биносининг том қисми қулаб тушиши оқибатида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажараётган 4 нафар ишчилар оғир турдаги тан жароҳатлари олиб, вафот этган.

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Тошкентдаги Riviera савдо мажмуасида содир бўлган ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.

Строительство торгово-развлекательного центра Rivera   - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда савдо мажмуаси қурилиши вақтида жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилди

Эслатиб ўтамиз, Олмазор тумани, Нурафшон кўчасида қурилаётган савдо мажумаси биносининг метал билан ёпилган том қисми қулаб тушиши оқибатида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажараётган 4 нафар ишчилар оғир турдаги тан жароҳатлари олиб, вафот этган. 2 нафар ишчилар эса ҳодиса жойида бўлган фуқароларнинг кўмаги остида шифохонага ётқизилган.

ССВ хабарига кўра, жароҳатланганлар зудлик билан текширувлардан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, О.Ш. ўнг тавон суягининг синиши ташхиси билан ўрта оғир аҳволда,  З.Р.  эса аралаш травма, чап елка суягининг синиши ташхиси билан ётқизилган.

Янгиликлар лентаси
0