11:02 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
191 0 0

Қозоғистонда поезд йўловчи автобусни уриб юборди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор. Ижтимоий тармоқларда ЙТҲ видеоси пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Кеча Қозоғистонда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Олма-ота вилоятида поезд йўловчи автобусини уриб кетди, бир киши вафот этган 3 киши жароҳатланди деб ҳабар қилмоқда Tengrinews.

Кеча 15 сентябрь куни кеч соат 19:20 ларда Алматы - Каскелен йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобус, темирйўл билан кесишган чорраҳада семафорнинг таъқиқловчи сигналига қармасдан чорраҳани кесиб ўтишга ҳаракат қилган. Лекин у ерда автомобиллар тартибсиз ҳаракати туфайли чорраҳани тезда кесиб ўта олмаган.

Шундан сўнг ҳайдовчи барча йўловчиларни тезда автобусдан туширишга ҳаракат қилган, лекин унинг ўзи автобусни тарк этишга улгурмаган. Тўқнашув оқибатида автобус ҳайдовчиси вафот этган яна бир неча киши жароҳатланган.

Шу вақт катта тезликда келаётган поезд ушбу йўловчи автобусни уриб юборган. Интернетда воқеа жойида олинган  видеолавҳалар тарқалди.

Эслатиб ўтамиз бир неча йил олдин Россиянинг Владимир Вилоятида ҳам қозоғистонлик ҳайдовчи бошқарувида бўлган автобус темирйўл кесишмасида тўхтаб қолгани туфайли 16 нафар йўловчи қурбон бўлган эди.

Асосий мавзулар