17:31 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Сотрудник Бюро принудительного исполнения заполняет протокол

Пахтачида аёл МИБ ходимини таёқ билан калтаклади

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
297 0 0

МИБ ходимлари хусусий корхонага ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб олганлиги ҳолатини текширишга боришган.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Самарқанднинг Пахтачи туманидада фуқаро МИБ ходимини таёқ билан калтаклади.

Сотрудник Бюро принудительного исполнения обходит должников
© Sputnik / Дильшода Рахматова.

Бош прокуратура хабарига кўра, 13 сентябрь куни МИБ Пахтачи туман бўлими ходимлари Ҳунарманд маҳалласида жойлашган хусусий корхонага ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб олганлиги ҳолатини текшириш мақсадида борган вақтда Н.Р. (1991 й.т, аёл) МИБ ходимларининг фаолиятига қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақорат қилиб, таёқ билан Б.У.ни танасининг турли қисмларига урган. Шунингдек, Ф.Х.нинг қўлидан далолатномани тортиб олиб, уларни йиртиб, ёқиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Н.Р. га нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди, 219-моддаси 2-қисми ва 227-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Асосий мавзулар