17:22 01 Октябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
359 0 0

Жабрланувчилар кўплиги ва турли ҳудудлардан бўлгани боис, уларни суд мажлисларида иштирок этишини яшаш жойларидаги судлар биноларида ўрнатилган видео алоқа тизими орқали таъминлаш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида “HUMAN” хусусий бандлик агентлиги” раҳбарига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Судланувчи Ш. Файзуллаев фирибгарлик, сохта тадбиркорлик, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби жиноятларда айбланмоқда.

Жиноят натижасида 1 198 нафар фуқаронинг манфаатларига зарар етказилган.

Жиноят иши доирасида 5 та кўчмас мулк ва 5 та автотранспорт воситаси хатланган.

Таъкидланишича, жабрланувчилар кўплиги ва турли ҳудудлардан бўлгани боис, уларни суд мажлисларида иштирок этишини яшаш жойларидаги судлар биноларида ўрнатилган видео алоқа тизими орқали таъминлаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Human хусусий бандлик агентлиги” лицензиясини тўхтатилгани ва агентлик директорига қатор айбловлар қўйилгани хабар қилинган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, агентлик фуқароларни 1,67 миллиард сўмга чув туширган.

Теглар:
фирибгар, суд

Асосий мавзулар