12:24 20 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

Ёқутистонда меҳнат мигрантларига савдо қилиш ва йўловчи ташиш тақиқланди

© Sputnik / Болот Бочкарев
Миграция
Ҳавола олиш
271 0 0

Чет эл фуқароларига Саха республикаси (Ёқутистон) ҳудудида иқтисодий фаолиятнинг 33 тури билан шуғулланиш тақиқланди.

ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Ёқутистонда мигрантларга савдо-сотиқ, йўловчи ташиш, маҳсулотлар, ичимлик ва кийим-кечаклар ишлаб чиқариш соҳасида ишлаш тақиқланди. Бу тақиқлар ҳудуд раҳбари имзолаган фармонда келтириб ўтилган.

Ҳудуд раҳбари Айсен Николаев имзолаган ҳужжатга кўра, чет эл фуқароларига қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, овчилик, қайта ишлаб чиқариш, қурилиш, савдо, транспорт, меҳмонхона, илмий-техник фаолият, кўчмас мулк, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаш тақиқланади.

Патент асосида фаолият юритаётган хорижларга 2019 йилда Ёқутистонда ҳуқуқ, бухгалтерия ҳисоби, меъморчилик, муҳандислик-техник лойиҳалаш, илмий ишлаб чиқариш ва тадқиқотлар соҳаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Меҳнат мигрантларига озиқ-овқат, ичимлик, кийим-кечаклар ишлаб чиқариш, шаҳар ва шаҳардан ташқарида енгил ва ижарага олинган автомобилларда йўловчиларни ташиш, юк автомобили ҳайдовчиси, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ва фаолиятнинг бошқа турида ишлашга тақиқ жорий этилди.

РФнинг Ёқутистондаги Тергов қўмитасининг  тергов бошқармаси 17 март куни номусга тегиш ва одам ўғирлаш моддаси билан жиноий иш қўзғатди. Якутск шаҳрида яшовчи аёл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга ариза билан мурожаат қилади.

Маҳаллий ОАВ кўнгиллилардан олинган хабар асосида Ёқутистоннинг 36 яшар фуқароси йўқолгани ҳақида эълон тарқатган эди. Волонтёрларнинг сўзларига кўра, аёл жуда кеч уйига қайтаётган бўлган ва уйларнинг бирини олдида номаълум шахслар уни машинага ўтқазиб, олиб кетишган. Бу воқеа Ёқутистонда жамоатчилик орасида катта шов-шувларга сабаб бўлди.

Асосий мавзулар