19:59 02 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Миграция
Ҳавола олиш
1400 0 0

Россия президенти қурилишларга меҳнат мигрантларини соддалаштирган ҳолда жалб қилиш масаласини кўриб чиқишни топширди.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга пандемия вақтида қурилишларга меҳнат мигрантларини соддалаштирган ҳолда жалб қилиш масаласини кўриб чиқишни топширди. Тегишли топшириқ Кремль сайтида чоп қилинган.

Топшириққа биноан 1 март санасига қадар чет эллик қурувчиларни, жумладан, қатор МДҲ мамлакатларидан соддалаштирилган тартибда жалб қилиш масаласи кўриб чиқилиши керак. Бунда янги коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган санитария-эпидемиологик талабларга риоя қилиш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин ва Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Путиндан қурилишда ишчи кучи етишмаслиги масаласини кўриб чиқишни илтимос қилган эди. Владимир Путин бошқа мамлакатдаги ҳамкасблари билан Россияда мигрантлар етишмаслиги масаласини муҳокама қилишини маълум қилган эди.

Бундан ташқари, Россия Қурилиш вазирлиги ҳам меҳнат мигрантларининг мамлакатга киришини соддалаштириш таклифи билан чиққан эди.

Мавзу бўйича

Петербургда мигрантларни мослаштириш маркази очилди
Мигрантлар етишмаслиги туфайли Россияда тайёр турар жойларни топшириш кечикмоқда
Чегараларни очиш, мигрантлар масаласи ва савдо: Мирзиёевни МДҲ саммитидаги асосий фикрлари
Мигрантлар Россияга қачон қайта бошлайди – эксперт фикри
Сенат ва вазирликлар мигрантларни ҳимoя қилиш учун чора-тадбирлар тайёрламоқда
Мигрантлар қадри: Москвада пандемия вақтида қайси ишчилар етишмаслиги юзага келди
Москвада мигрантлар етишмаслиги муаммоси юзага келди
Россия қурилишларидаги мигрантлар етишмаслиги россиялик аёллар билан тўлдирилиши мумкин
Россияда мигрантлар сони деярли икки баробар камайди
Ишсиз россияликлар мигрантларни меҳнат бозоридан сиқиб чиқара оладими?
Россияда мигрантлар учун квоталарни тақсимлаш янги тартиби тасдиқланди
Астрахан вилояти 10 минг нафар мигрантларни қабул қилишга тайёр

Асосий мавзулар