13:04 23 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Жазирама

ФВВ жазирамадан сақланиш бўйича тавсиялар берди

© Sputnik / Владимир Сергеев
Янгиликлар
Ҳавола олиш
75730

Жазирама хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон саломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади. Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати жазирама иссиқ кунлардан сақланиш бўйича тавсияларни келтириб ўтди.

Жазирама — бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади.

Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон саломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади. Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.

Жазирама иссиқга тайёргарлик чоралари

Сув захирасини яратиш учун қўшимча идишларга сув тўлдириб қўйинг. Иссиқ кунга мўлжалланган кийимларни, электр маиший ускуналарни (вентилятор, кондитсионер) тайёрлаб қўйинг. Агар сиз қишлоқ жойларда истиқомат қилсангиз, соябон, шийпонлар, қудуқларлардан, шунингдек деразалар учун қалин пардалардан фойдаланинг. Ичимлик сувидан унумли фойдаланинг.

Жазирама иссиқ ҳароратдан таъсиридан сақланинг. Оч рангдаги, ҳаво ўтказувчи (иложи бўлса пахта хомашёсидан) кийим ва бош кийимлардан фойдаланинг.

Ёдда тутинки, куйган тана қисми совимайди ва терламайди. Шошмасдан ҳаракатланинг, иложи борича соя жойларда бўлишга ҳаракат қилинг. Пиво ва бошқа алкогол маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди, бу организмнинг умумий ҳолатига салбий таъсир этиши мумкин. Иссиқ кунда шифокорлар билан маслахатлашган ҳолда, қўшимча тузли махсулотлар ва мева, сабзавотлардан истеъмол қилинг.

Жазирама иссиқ натижасида офтоб урганда зудлик билан соя жойларда сақланинг, зудлик билан душ қабул қилинг ёки шамол бор жойга ўтинг ва аста-секинлик билан кўпроқ сув истеъмол қилинг. Офтоб урушидан сақланиш мақсадида иложи борича баданингизни совутишга ҳаракат қилинг.

Жазирама иссиқ кунда ёнғин хавфи келиб чиқиши мумкинлигини йодда тутинг.

Иссиқ кунда нима қилиш керак

Кўпроқ сув ичиш. Тўғри сув ичиш тартиби организм фаолиятини яхши ишлаши ва сув-туз балансини меъёрлаштиришига қулай шароитлар туғдиради. Иссиқ кунда сув истеъмол хажмини кўпайтириш керак. Бунда организмнинг сув танқислигини тўлдириш учун газланган ёки нектар сув эмас, аксинча оддий ичимлик сувини истеъмол қилиш керак. Сурункали касаллиги мавжуд бўлса, шифокор тавсиясига риоя қилиш керак.

Энг иссиқ пайтда — 12-00 дан 16-00 гача кўчага чиқмаслик ва айниқса қуёш тагида юрмасликга харакат қилинг. Кунингизни шундай режалаштирин-ки, бу вақтда ёки ишда, ёки уйда бўлинг.

Кўпроқ душ қабул қилинг. Мунтазам равишда тозаланиш баданга эффектив нафас олишга ёрдам беради. Сув хона хароратидай бўлиши керак. Муздак сув билан ювиниш эса, тана харорати кескин ўзгариши натижасида пневмония касаллигига олиб келади.

Албатта, очиқ сув хавзаларда чўмилиш мумкин, аммо чўмилиш таъқиқланган хавзаларда чўмилиш қатъиян ман этилади.

Эрталаб ва кечқурун кўпроқ харакат қилинг. Бундай иссиқ кунда камхаракатлик гипертония, юрак-томир касалликлари ва тромбоз ривожланишига олиб келади.

Озиқланиш рационини ўзгартиринг. Иссиқ кунда кўпроқ совуқ таомлар истеъмол қилинг. Ёғлиқ сут ва гўшт махсулотлар истеъмол қилманг, аммо балиқ ва сабзавотлар махсулотларидан воз кечманг. Сутли махсулотлар хақида алохида тўхталиб ўтиш лозим-ки — расталарда қуёш нури тушиб турган ҳамда истеъмолга яроқлик муддати ўтиб кетган махсулотларни сотиб олмаслик керак.

Албатта таомларни туз билан танновул қилинг чунки юқори хароратда, тананинг терлаши натижасида кўп миқдорда натрий моддаси йўқотилади.

Синтетик матодан тайёрланган кийимлар киймасликга харакат қилинг.

Кепка, шляпа ёки панамалар кийишдан уялманг. Чунки офтоб ўриши асосан бош қизиганда содир бўлади.

Бундай иссиқ кунда, кондитсионерсиз иложи йўқ. Аммо куни бўйи кондитсионери бор бўлган хонада бўлсангиз ҳам, шундай жойлашинг-ки ундан чиқаётган совуқ хаво тўғридан-тўғри сизга таъсир қилмасин.

Асосий мавзулар