08:07 24 Апрел 2018
Эфир
Опустевшая стройка: как выглядит место обрушения в Астане

Йигирма беш йил ичида индустриямиз йўқ бўлиб кетди - Мирзиёев

Янгиликлар
Ҳавола олиш
Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (22)
171620

Нега кўпқаватли уйлар қурилмаяпти, деган саволга тўхталар экан, Мирзиёев бу учун индустрия йўқлигини очиқ айтди

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида келгуси йилда қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантириш асосий вазифалардан бири бўлишини қайд этди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон раҳбари йиғилиш давомида 2017 йилда арзон уй-жойлар 2007 йилдагига нисбатан 20 баробарга, 2010 йилдагига нисбатан 3,5 баробарга, 2016 йилдагига нисбатан 2 баробар кўп қурилганини таъкидлаб ўтди.

Мирзиёев бу уйлар Тошкентдаги бойваччаларнинг набиралари учун эмас, оддий халқ учун қурилганига алоҳида урғу берди.

Нега кўпқаватли уйлар қурилмаяпти, деган саволга тўхталар экан, Мирзиёев бу учун индустрия йўқлигини очиқ айтди.

"Индустриямиз йўқ, 25 йил ичида йўқ бўлиб кетган ҳаммаси, йўқ қилинганлар ўрнига янгиси яратилмади", — деб қўшимча қилди.

Президент шунингдек, қурилиш соҳасини 2030 йилгача инновацион ривожлантириш дастури ишлаб чиқилишини маълум қилди.

"Биз қурилиш-пудрат ташкилотлари ва қурувчиларнинг замонавий авлодини яратиш устида жиддий бош қотиришимиз зарур", деди Мирзиёев.

Мавзу:
Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (22)

Асосий мавзулар