Самарқанд вилоятида ободонлаштириладиган қишлоқлар рўйхати эълон қилинди

Oбуна бўлиш
Дастурга кирган маҳалла ва қишлоқлардаги 17 минг 565 хонадонда 104 минг 113 киши истиқомат қилади

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. "Обод қишлоқ" дастури асосида Самарқанд вилоятининг 14 туманидаги 28 қишлоқда қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилади, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот-хизмати.

В Узбекистане стартовал проект Благуостроенный поселок - Sputnik Ўзбекистон
Президент ташаббуси: Ўзбекистонда қишлоқларни ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди
Бундан ташқари, обод этиладиган қишлоқлар қаторига Самарқанд шаҳридаги Ширин, Чўпон Ота, Каттақўрғон шаҳридаги Дўстлик ва Навбаҳор маҳаллалари ҳам қўшилди.

Ободонлаштириладиган қишлоқлар рўйхати қуйидагича:

Булунғур туманидан Қизилқўрғон (Ғўбдин маҳалласи) ва Каттақишлоқ қишлоқлари;

Жомбой туманидан Қўнғирот ва Нўш қишлоқлари;

Иштихон туманидан Хина (Хумо маҳалласи) ва Шайхлар қишлоқлари;

Каттақўрғон туманидан Каттаминг ва Қоракўлча қишлоқлари;

Нарпай туманидан Янгиариқ ва Соҳибкор қишлоқлари;

Нуробод туманидан Жом ва Гирдиқўрғон қишлоқлари;

Оқдарё туманидан Арпа (Турон маҳалласи) ва Чайжовул (Амир Темур маҳалласи) қишлоқлари;

Пайариқ туманидан Томойрот ва Эшимоқсоқ (Халқобод маҳалласи) қишлоқлари;

Пастдарғом туманидан Қўшқудуқ ва Мевали (Пахтакор маҳалласи) қишлоқлари;

В Узбекистане стартовал проект Благуостроенный поселок - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: "Олдимизда қандай иш турганини Манас мисолида кўрсатмоқчиман"
Пахтачи туманидан Янгиобод (Фаровон Йўлдошобод маҳалласи) ва Қиргули қишлоқлари;

Самарқанд туманидан Паррандачилик (Меҳробод маҳалласи) ва Наврўз қишлоқлари;

Тойлоқ туманидан Бахшитепа (Нурли йўл маҳалласи) ва Шопўлот қишлоқлари;

Ургут туманидан Бирлик ва Ишчан қишлоқлари;

Қўшработ туманидан Қўралос ва Кўзтамғали (Мустақиллик маҳалласи) қишлоқлари бор.

Дастурга кирган маҳалла ва қишлоқлардаги 17 минг 565 хонадонда 104 минг 113 киши истиқомат қилади.

Янгиликлар лентаси
0