16:26 26 Апрел 2018
Эфир
Индианка смотрит на экран своего мобильного телефона во время сбора урожая красного перца в Гандинагаре, Индия

Дунёдаги энг аччиқ қалампирни еса нима бўлади?

© AP Photo / Ajit Solanki
Янгиликлар
Ҳавола олиш
182731

Ўттиз тўрт яшар беморга дунёдаги энг "заҳар" қалампир ҳисобланган "Каролиналик ўроқчи"ни еб кўриш таклиф этилди

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Тиббиётчилар дунёдаги энг аччиқ "Каролиналик ўроқчи" қалампири инсон организмига қандай таъсир кўрсатишини ўргандилар. Улар ўз кузатувларини BMJ Case Reports журналида эълон қилган.

Бунинг учун улар 34 яшар беморга қалампирни еб кўришни таклиф қилишган. Натижада беморнинг боши ва бўйни кескин оғрий бошлаган ва бу ҳолат бир неча кун давом этган. Шу билан бирга унда талаффуз бузилиши, кўриш қобилияти сусайиши ёки мадорсизлик сингари белгилар кузатилмаган.

Компьютер томографияси мияда бир неча артериялар қисқарганини аниқлаган. Шифокорлар эркак мияда қон айланиши бузилиши дардидан азият чекаётганини аниқлаганлар. Бундай вақтда ўткир бош оғриғи кузатилади.

Орадан беш ҳафта ўтиб ҳаммаси нормага тушган: оғриқлар беморни тарк этган, артериялар ҳам аввалги ҳолатига қайтган.

"Каролиналик ўроқчи" — дунёдаги энг аччиқ қалампир сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилган чили навидир. Ҳар йили бутун дунё бўйича одамлар қалампирни энг тез ейиш бўйича рекордни янгилашга уринадилар. Айни вақтда рекорд Уэйн Алджениога тегишли, у 2016 йилда 119 грамм қалампирни бир дақиқа ичида еган.

Теглар:
рекорд, қалампир, чили

Асосий мавзулар