00:17 21 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Пустое кресло

Алламжонов раҳбарлигидаги ЎзМАА PR-марказга айлантирилади

Spuntik / Владимир Федоренко
Янгиликлар
Ҳавола олиш
20110

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига PR-марказ функциялари юклатилди

ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ, Комил Алламжонов раҳбарлигида ЎзМАА PR-марказга айлантирилади.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига, энг аввало, хорижий ишбилармонлик доиралар, тадбиркорлар, салоҳиятли инвесторлар, давлат ва жамоат арбоблари ўртасида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Ўзбекистон Давлат дастурининг бориши, бизнес учун яратилган қулай шароитлар тўғрисида кенг маълумот бериш ва тарғиб қилишни ташкил этиш учун масъул бўлган PR-марказ функцияси юклатилиши назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (З.Ш.Низомиддинов) икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги, жумладан, PR-марказ функциясини бажариш доирасида амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган.

Асосий мавзулар