10:33 15 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Гульнара Каримова

Гулнора Каримованинг собиқ эри унинг миллионларига даъво қилмоқда

Sputnik / Валерий Левитин
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Гулнора Каримова иши (18)
1587 0 0

Гулнора Каримованинг маблағлари ҳозирда Швейцария Бош прокуратураси томонидан ҳибсга олинган

ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи америкалик бизнесмен Мансур Мақсудий Швейцария банкларида музлатиб қўйилган 800 миллион франкдан 100 миллионига эгалик қилмоқчи.

У бу ҳақда швейцариянинг Tages-Anzeiger нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

Мақсудий илгари бу масалада журналистлар билан гаплашмаган.

Мансур Мақсудий ва Гулнора Каримованинг никоҳи 1991 йилдан 2001 йилга қадар давом этган. Ажримдан сўнг Мақсудийдан ва унинг акасидан барча мол-мулк олиб қўйилган, шу жумладан, Coca-Cola Bottlers Uzbekistan қўшма корхонасидаги улуши воситачи фирма орқали швейцариянинг Zeromax компаниясига ўтказилган.

Мақсудийнинг сўзларига кўра, Zeromax раҳбарлиги Гулнора Каримова томонидан бажарилган, швейцария банклари эса пулнинг ноқонуний айланишига доир фактларни яширишган.

Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи йўқотилган активлар ҳақида бир неча йил ўтгач айтиб берганини, Ўзбекистонда қолган фарзандлари учун хавотир олиб  шундай қилганини таъкидлаган.

Гулнора Каримованинг чет элдаги ҳашаматли кўчмас мулклари рўйхати >>>

Гулнора Каримовага Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243-моддалари билан айблов эълон қилинган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каримовага айблов иш бўйича тўпланган далиллар, шу жумладан, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари, гувоҳлар, жабрланувчиларнинг кўрсатувлари, уюшган гуруҳ назоратидаги 14 та фирма ва 16 та оффшор компаниялар фаолиятини текшириш материаллари, олинган ёзма ва ашёвий далиллар, экспертиза хулосалари асосида эълон қилинган.

Қайд этилган 2 та жиноят иши бўйича давлат ва фуқаролар манфаатларига етказилган зарарнинг умумий суммаси 1 трлн. 270 млрд. 200 млн. сўм, 1 млрд. 651,8 млн. АҚШ долл., 26,1 млн. евро (миллий валютада жами 3 трлн. 746,8 млн. сўм)ни ташкил этади.

Тергов материаллари бўйича ҳозирда 12 та хорижий мамлакатлар ҳудудида уюшган жиноий гуруҳнинг 1 млрд. 394,1 млн. АҚШ долл., 63,5 млн. евро, 27,1 млн. фунт ва 18,5 млн. франк миқдордаги легаллаштирилган маблағлари аниқланган.

Мавзу:
Гулнора Каримова иши (18)

Асосий мавзулар