22:42 16 Июл 2020
Эфир
  • RUB143.88
  • EUR11518.27
  • USD10194.96
Янгиликлар
Ҳавола олиш
217 0 0

Ўзбекистон 4G ишлайдиган ҳудудлари қамрови 50%дан кам бўлган ягона давлат бўлиб турибди.

ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. Ўзбекистон тўртинчи авлод интернети 4G тармоғи ишлайдиган ҳудудлар қамрови бўйича рейтингда энг сўнгги ўринда қайд қилинди. Бу ҳақда Opensignal маълумотлари дарак беряпти.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистондаги абонентларнинг 49,9% фоизигина 4G тармоғидаги интернетдан фойдаланади.

Бу борада етакчи давлат Жанубий Корея (97,5%) бўлиб турибди, 4G қамрови энг кенг иккинчи давлат эса Япония (96,3%). Кучли учликка Норвегия (95,5%) киритилган.

Ўзбекистон 4G ишлайдиган ҳудудлари қамрови 50%дан кам бўлган ягона давлат бўлиб турибди. Бу борада кўрсаткичлар Алжир, Эквадор, Непал ва Ироқ каби мамлакатлардан ҳам пастроқда қайд қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” халқаро форумидаги иштироки доирасида Huawei компаниясининг Тадқиқотлар ва инновациялар марказига ташриф буюриб, Ўзбекистонда 5G технологиясини жорий этишни тезлаштириш кераклигини таъкидлаган эди.

Асосий мавзулар