11:01 15 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Ташкентская команда КВН International

Ўзбекистон мактабларида "ҚВЗ"га старт берилмоқда

© Команда КВН "International"
Янгиликлар
Ҳавола олиш
226 0 0

Ғолиб жамоа танловнинг республика босқичида "Кўчма кубок", диплом ва ноутбук билан тақдирланади.

ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида "Қувноқлар ва зукколар" республика кўрик-танлови ўтказилади, деб хабар берди Халқ таълими вазирлиги.

Низомга кўра, мазкур танлов ХТВ тизимидаги мактабларнинг 8-10-синф ўқувчиларидан иборат терма жамоалар ўртасида ўтказилади. 

 

Хабарда айтилишича, мазкур танловда иштирок этиш истагини билдирган умумтаълим муассасалар номидан мактаб раҳбарлари ёки ёшлар етакчилари 14 сентябрга қадар махсус саҳифа орқали иштирокчи жамоа талабномасини тўлдириши керак. Рўйхат келиб тушган талабномалар асосида шакллантирилади. 

Танлов тўрт босқичда ўтказилади: туман (шаҳар) босқичи; Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи; ҳудудлараро саралаш босқичи; республика босқичи.

Танловнинг биринчи шарти "Беш карра беш - йигирма беш" танишув шарти бўлиб, бунда жамоаларга ўзларини характерига эга бўлган кўринишлари, ҳазил-мутойиба, куй-қўшиқ, рақс ва бошқа сатирик-юмористик саҳна кўринишлари уйғунлашган ҳолда чиқишлари тавсия этилади.

Иккинчи "Зукко, зийрак ўқувчи" савол жавоби шарти - жамоаларнинг жамоавий тартибда бир-бирларига қизиқ (мантиқий) саволлар бериши ва саволларга жавоб топишига асосланган.

"Бизда ҳаммаси 5" қувноқ чиқиш шарти - мусиқалар, қўшиқлар, таниқли санъаткорлар қўшиқларига ўхшатмалардан кенг фойдаланган ҳолда ҳаётда учрайдиган турли қизиқ воқелик, иллат, камчиликлар кулгу остига олинган, тарбиявий хусусиятга эга театрлаштирилган лавҳалардан иборат бўлади.

Биатлон шарти (республика босқичи учун) - ҳар бир жамоадан 3 нафар иштирокчи қатнашиши мумкин. 

Ғолиб жамоа танловнинг республика босқичида "Кўчма кубок", диплом ва ноутбук билан тақдирланади. Шунингдек, танловнинг республика босқичида иштирок этган ҳар бир ўқувчи-ёшлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилади.

Асосий мавзулар