ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ироқ ғарбида маҳаллий чўпонлар "Ислом давлати" террористик ташкилоти етакчилари томонидан саҳрода кўмилган бойликларни топиб олишди, деб хабар қилмоқда Al-Arabiya телеканали.
Хазина беркитилган махфий жойдан пуллар, олтин ва кумуш топилган. Топилган бойликларнинг умумий қиймати 25 миллион долларга баҳоланмоқда.
Хайрия ниқоби остида ИД* учун пул жамлаган гуруҳ қўлга олинди - видео >>>
Таъкидланишича, хазина саҳродаги Сурия ва Иордания билан чегарадош Ал-Анбар шаҳри яқинида топилган. Жангарилар кейинчалик бойликлар кўмилган жойни унутиб қўйган бўлган.