ИИББ Чимёнга йўл олган йўловчиларга мурожаат қилди

© FlickrАвтомобильная дорога
Автомобильная дорога - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳафта давомида республикада ёмғир, қор ёғиши ва совуқ ҳаво ҳарорати кутилмоқда. Бу эса йўлларда музламалар ҳосил бўлишига олиб келади.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Тошкент ИИББ барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш вақтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмасликни сўрамоқда.

Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
“Тошкент-Чимён” автомобиль йўлида жарликка қулаган автобус бўйича маълумот берилди

"Довон йўлида ҳаракатланадиган ҳар қандай транспорт воситаси энг аввало техник соз бўлиши лозим. Бунда, шиналар ва иситиш мосламаси, рул бошқаруви ҳамда тормоз тизимларига алоҳида эътибор берилиши зарур. Довон томон йўлга отланган ҳайдовчилардан ўзлари ва ўзгаларнинг хавфсизлиги учун ушбу қоидаларни унутмасликларини эслатиб ўтамиз. Шундагина тоғли йўллар хатарсиз ва равон бўлади", - дейилади хабарда.

ИИББ хабарида қайд этилишича, сирпаниб тепаликка чиқа олмаётган аксарият автомобиллар қиш мавсумга тайёрланмаган. Кўпчилик ҳайдовчилар ёзги шиналарни қишкисига алмаштиришмаган. Айримларининг шиналари хизмат қилиш муддатини ўтаб бўлган. Бу эса тоғли йўлда, қор ёғганда маълум қийинчиликларни, муаммоларни келтириб чиқаради.

Янгиликлар лентаси
0