12:54 28 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Янгиликлар
Ҳавола олиш
376 0 0

Биринчи рейс жорий йилнинг 19 декабрь куни амалга оширилади. Чипта нархи 900 000 сўм этиб белгиланган.

ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. 19 декабр куни Тошкентдан Москвага автобус қатнови йўлга қўйилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

Бу Транспорт вазирлигининг Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва янги йил байрамини Ўзбекистонда кутиб олишни ният қилган ватандошларга ва чет эл фуқароларига байрам туҳфаси эканлиги маълум қилинган.

Қатновлар "Uzautotrans Service" корхонаси томонидан замонавий Yutong автобусларида амалга оширилади.

Жорий йилнинг 19 декабрь куни соат 12:00 да илк автобус Россия Федерация пойтахти Москва шаҳри томон "Тошкент" автовокзалидан йўлга чиқади. Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 900 000 сўм этиб белгиланган. 

Ушбу йўналиш бўйлаб мунтазам автобус қатновлари ҳафтасига икки маротаба душанба ва пайшанба кунларига белгиланган. Автобуслар "Тошкент" автовокзалидан соат 12:00 да йўлга чиқади. 22 декабр куни эса Москвадаги "Новоясеневская" автостанциясига Москва вақти билан соат 14:00 да етиб боради.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россия Федерациясининг Нижний Новгород ва Қозон шаҳарларига ҳам мунтазам автобус қатновлари амалга ошириб келинмоқда.

Асосий мавзулар