06:21 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Янгиликлар
Ҳавола олиш
549 0 0

Ҳозирда ХХР, Россия, Швейцария ва Жанубий Кореядаги йўловчилар ташиш вагонларини ишлаб чиқарувчи етакчи заводлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига хорижий сайёҳларни жалб қилиш ва ички туризмни ривожлантириш мақсадида навбатдаги лойиҳани амалга оширишни бошлади.

Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилмоқда.

Хабарда айтилишича, тезюрар поездлар "Тошкент-Марказий" темирйўл вокзалидан ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, вокзалда турникетлар жорий этилиши, бу билан вокзалга кириш нафақат қоғоз ва электрон чипталар, балки QR-код бўйича амалга оширилиши кутилмоқда. Маршрут бўйича рейслар сони ҳам оширилади.

Айни вақтда ХХР, Россия, Швейцария ва Жанубий Кореядаги йўловчилар ташиш вагонларини ишлаб чиқарувчи етакчи заводлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Бундан мақсад - замонавий, ўта қулай, электр ва дизель поездларини харид қилишдир.

Айни вақтда, мавжуд темир йўл чипталарининг электрон сотуви тизими модернизация қилинмоқда. Ушбу тизимни Master Card, Visa, Maestro, Union Pay ва Ameriсan Express сингари халқаро тўлов тизимларига интеграция қилиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар