01:52 20 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Фото

2018 йил: Ўзбекистон армиясининг энг ёрқин воқеалари

Ҳавола олиш
1515 0 0
  • 1) Қўшинларда 1992—1993 йиллардан бери биринчи марта тунги вақтда парашютдан сакраш, сув сатҳига сакраш, гуруҳ бўлиб учиш машқлари ўтказилди.
  • Узбекские разведчики заняли третье место на АрМИ-2018
  • Курсантлар ўртасида ўтказилган IV Халқаро олимпиадада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги курсантлари биринчи марта иштирок этишига қарамай, тўртта йўналишида фахрли ўринларни эгаллашди.
  • 350га яқин ҳарбийлар фарзандлари
  • Соревнования по танковому биатлону среди войск Министерства обороны
Министерство обороны РУз
Қўшинларда 1992—1993 йиллардан бери биринчи марта тунги вақтда парашютдан сакраш, сув сатҳига сакраш, гуруҳ бўлиб учиш машқлари ўтказилди.

Эътиборингизга ўтган бир йил давомида Ўзбекистон армиясида рўй берган энг муҳим воқеалар кетма-кетлигини тақдим этамиз.

2018 йилда Ўзбекистон мудофаа салоҳиятини ошириш, қўшинларнинг жанговар шайлигини юксалтириш, миллий армияни замонавий ҳарбий-техника ва қурол-аслаҳалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Ўзбекистон президентининг 4 августдаги қарорига кўра, армияда тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи жорий этилиб, ҳарбий психолог, социолог лавозимлари киритилди, Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш Концепцияси тасдиқланди.

Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида Мудофаа вазирлиги Спорт клуби аъзолари 10 та олтин, 12 та кумуш ҳамда 11 та бронза медалини қўлга киритди.

Тошкентдаги "Универсал" спорт мажмуида МДҲга аъзо давлатлар дўстона армиялари ўртасидаги армия қўл жанги чемпионатида Ўзбекистон ҳарбийлари жамоаси 5 та олтин медаль билан биринчи ўринни қўлга қиритди.

Биринчи марта Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари ўртасида Тожикистон ҳудудида ҳамкорликда "Жанговар ҳамдўстлик—2018" ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Тошкентда биринчи марта МДҲга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон республикаларининг мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Буюк Британиянинг Брекон шаҳрида қўшин разведкачилари ўртасида ўтказилган «Кембрия патрули» халқаро танловида биринчиликни қўлга киритди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантларидан таркиб топган "Шарқ юлдузи" терма жамоаси Москвада бўлиб ўтган «Мудофаа вазирининг КВН кубоги» халқаро фестивалида иштирок этиб, 2-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг фармойишига биноан Мудофаа вазирлиги қўшинлари тарихда биринчи марта ўқув сигнали бўйича юқори жанговар шайликка келтирилди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Global Firepower томонидан тузилган, 136 мамлакат қуролли кучлари иштирок этган дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 9 поғона юқорига кўтарилиб, 39 ўринни эгаллади.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар