15:50 24 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Фото

Ўзбек армияси ўз қудратини намойиш қилди: Чирчиқ полигонида "Титанлар жанги" ўтказилди

Ҳавола олиш
90920
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб мамлакатимизда анъанага айланиб бораётган иккинчи танк биатлони мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бугун 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб Ўзбекистонда анъанага айланиб бораётган иккинчи танк биатлони мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Танк биатлони "Чирчиқ" умумқўшин дала ўқув майдони базасидаги махсус майдонда ўтказилди.

Тантанали маросимни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов кириш сўзи билан очиб берди ва мазкур беллашув ҳарбий хизматчилар ўртасида мусобақадошлик, ўзаро жипслик ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, уларнинг касбий малака ва маҳоратини юксалтиришга хизмат қилишини айтиб ўтди.

Сўзга чиққанлар томонидан бугунги тадбир букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини Ўзбекистоннинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодлар муқаддас хотирасини ёд этиш кунлари арафасида, мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик қадр-қиммати, осудаликни сақлаш, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва ҳайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналарга садоқат ва ватанпарварлик руҳида камол топтириш тадбирлари доирасида ўтказилиши катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидланди. Танк биатлони иштирокчиларига улкан зафарлар тиланди.

Якуний ҳисоб-китобларга кўра қуйидаги жамолар ғолиблар қаторидан ўрин олди.

Т-62 танк экипажлари орасида: 1-ўрин — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ; 2-ўрин — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ; ·        3-ўрин — Шимоли-ғарбий ҳарбий округ.

Т-64 (такомиллаштирилган) танк экипажлари орасида: 1-ўрин — Шарқий-ҳарбий округ экипажи; 2-ўрин — Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти; 3-ўрин — Шарқий-ҳарбий округ.

Т-72 танк экипажлари орасида: 1-ўрин — Тошкент ҳарбий округи экипажи; 2-ўрин — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ; 3-ўрин — Марказий ҳарбий округ.

Ғолиб ва совриндор жамоалар мудофаа вазири томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар, навбатдаги ҳарбий унвонлар ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бюджет енгил автотранспорт воситаларига имтиёзли равишда кредит олиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар