00:08 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Сиёсат
Ҳавола олиш
19501

Америка "дунё тартибсизликка дучор бўлмаслиги" учун зарур бўлган "ахлоқий ва моддий обрў"га эга, деб қўшиб қўйди Расмуссен.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. НАТОнинг собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен АҚШни “эркин дунёни ўз ортидан эргаштириш” учун “жаҳон полициячиси” бўлишга чақирди, деб хабар беради РИА Новости.

The Wall Street Journal газетаси учун ёзган мақоласида Расмуссен бир пайтлар Россия президенти унга "НАТОни тарқатиб юборишни" таклиф қилганлигини айтади.

"Стол олдига ўтиришга улгурмасимдан Владимир Путин менга НАТОни ушлаб туришдан ҳеч қандай маъно йўқлигини, уни тарқатиб юбориш кераклигини айтганди", — деб таъкидлайди у.

Расмуссеннинг айтишича, у 2009 йил декабрда Москвага ташрифи чоғида Россия президенти “Иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШ томонидан ташкил этилган дунёвий тартибга қарши чиқаётганлигини” ҳис қилган. НАТОнинг собиқ бош котиби “терроризм уруғини сочувчи” Ливияни, “куч тўплаётган” Хитойни ва “ядровий зарба” билан таҳдид солаётган КХДРни “эркин дунё”га хавф солувчи кучлар деб ҳисоблайди.

"Бизнинг бир-бирига чамбарчас боғлиқ оламимизда “глобал қишлоқ” ҳақида гапириш одат тусига кирган. Лекин ҳозирда бу қишлоққа ўт кетган, қўшнилар эса олов шуъласида бир-бирлари билан уришишмоқда. Бизга тартиб ўрнатиш учун полициячи керак; бундан ташқари низо оловини ўчирадиган ўт ўчирувчи ҳам керак, тикланиш жараёнини бошқариш учун ақлли ва соғлом фикрловчи мэр керак", — дейди собиқ бош котиб.

Расмуссеннинг фикрича, дунёда фақатгина Америка бу муаммоларни ҳал қилиш учун “етарлича ишонч"га эга: Россия "СССР тарқалганидан кейин қўлидан чиқарган империясини тиклаш билан овора", Хитой — "ҳозирча ҳудудий ўйинчи", Европа "заиф, парчаланган ва етакчиси йўқ", "эски ҳукмдорлар" — Франция ва Буюк Британия эса "илгариги дунёвий ролларини ўйнаш учун жудаям кичкиналик" қилади.

Бундан ташқари, Америка "дунё тартибсизликка дучор бўлмаслиги" учун зарур бўлган "ахлоқий ва моддий обрў"га эга, деб қўшиб қўйди Расмуссен.
Даниялик Андерс Фог Расмуссен НАТОга 2009 йилдан 2014 йилгача раҳбарлик қилган. 2011 йилда НАТО бошчилигидаги халқаро коалиция Муамар Каддафий режимига қарши Ливияга бостириб кирган. Айрим маълумотларга кўра, ушбу операция давомида 25 минг киши ҳалок бўлган, 60 минг киши жароҳатланган ва 3 минг киши ногирон бўлиб қолган.

Асосий мавзулар