02:56 15 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Политолог Арзу Нагиев

Сиёсатчи: АҚШ Эрон Россия билан ҳамкорлик қилишини хоҳламайди

Sputnik / Murad Orujov
Сиёсат
Ҳавола олиш
387 0 0

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон АҚШ билан янги битим тузишни хоҳлаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, киритилган санкциялар Эрон иқтисодиётига катта зарар етказмоқда.

Агар Япония АҚШ ва Эрон ўртасидаги мулоқотда воситачилик қилса, бу ҳар икки томонга фойда келтиради, деди сиёсатчи Арзу Нагиев Sputnik Озарбайжонга берган интервьюсида.

“Яқинда Япония АҚШ ва Эрон ўртасида воситачи бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Менинг фикримча, мазкур воситачилик Эронга ҳам, АҚШга ҳам фойдали”, - дея ҳисоблайди сиёсатчи.

Нагиев Россия ва Эрон ўртасида ядро лойиҳалари борасида ҳамкорлик шартномаси мавжудлигига эътиборини қаратди.

Америка Эронни тиз чўктиришга уринмоқда – сиёсатчи

“Бу ерда АҚШ Россиядан ўзиб кетишни ва Эрон кейинчалик Россия билан ҳамкорлик қилмаслиги учун шу тариқа унга таъсир ўтказишни хоҳлайди”, - дея қайд этди Нагиев.

Асосий мавзулар