06:00 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Сиёсат
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (145)
110510

Коронавирус Хитойда 213 инсонни ҳаётдан олиб кетди, инфекция билан 9,7 мингга яқин киши зарарланган. Яна 100 киши Хитойдан ташқарида, 18та мамлакатларда коронавирусга чалинган.

ТОШКЕНТ, 31 янв - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ХХР раиси Си Цзинпинга Хитойда авж олган коронавирус муносабати билан ҳамдардлик изҳор қилинган телеграммани йўллади, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот-хизмати.

Россия президенти телеграммада беморларга тезроқ соғайишларини тилаган. Раҳбарият сайи-ҳаракатлари ўлароқ эпидемия тарқалиши тўхтатилади, дея ишонч билдирган Путин.

"Россия президенти дўст хитой халқига барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирди ва Россиянинг компетент идоралари ушбу умумий хавфни тезроқ енгиш мақсадида хитойнинг тегишли тузилмалари билан энг яқин ҳамкорликка шайлигини маълум қилди", - дейилади хабарда.

Ўзбекистон ССВ раҳбари Хитой фуқаролари учун визани чеклаш тарафдори эканлигини маълум қилди >>>

Эслатиб ўтамиз, бугун Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирус авж олишини халқаро аҳамиятга молик бўлган фавқулодда ҳолат деб тан олди. Коронавирус Хитойда 213 инсонни ҳаётдан олиб кетди, инфекция билан 9,7 мингга яқин киши зарарланган. Яна 100 киши Хитойдан ташқарида, 18та мамлакатларда коронавирусга чалинган.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (145)

Асосий мавзулар