04:10 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
76010

Россия етакчисининг айтишича, россияликлар ҳаёти асоси - авлоддан авлодга мерос бўлган Ватанга бўлган муҳаббатдир

ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин давлат хавфсизлиги органларидаги фаолияти давомида асосан нолегал разведка йўналишида ишлагани ҳақида гапирди.

Россия етакчиси Ғалаба куни арафасида "Мир" телерадио компаниясига интервью берди.

"Албатта, аждодларимиз - оталаримиз, оналаримиз, буви ва буваларимиз ўзларини қандай тутишганини ҳамиша ёдимизда сақлашимиз керак. Улар ўз Ватанларига, айниқса, у хатарда қоладиган бўлса, қандай муносабатда бўлишганини дастури амал қилиб олишимиз лозим", - деди Путин.

Давлат раҳбари фикрича, одамлар айнан шу меросдан келиб чиққан ҳолда ўз хатти-ҳаракатларини шакллантиришлари керак. "Лекин худди шундай ҳолатда биз ўзимизни қандай тутишимиз лозимлиги фақат бизга боғлиқ бўлиши керак", - дея давм этди у.

"Олий ўқув даргоҳини - Ленинград давлат университутини тамомлаганимдан кейин менинг биринчи иш жойим - давлат хавфсизлиги органлари бўлган. Мен қисқа фурсат ичида ташқи разведкага ишга ўтганман ва асосан нолегал разведка линиясида ишлаганман", - деди Путин.

"Бизни у ерда Ватанга мутлақ садоқат руҳида тарбиялашган. Аммо 1941 йилда ота ва боболаримиз бошига тушган кунлар бизнинг бошимизга тушишидан Худо асрасин", - деб қўшимча қилди у.

Россияликлар ғолиблар авлодидан қандай феъл-атворни мерос олганликлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Россия етакчиси: "Бундай саволга фундаментал иборалар билан жавоб бериш лозимлиги, бундай ибораларни Ғалаба шарафига отиладиган салют ва пушка тўплари овозига таққослаш мумкинлигини айтган.

Президент оддий ишчи оиласида тарбияланганини эсга олган.

"Улар менга қандай муносабатдалигини дарҳол тушунмаганман. Негаки кичкина болалар ўз атрофида содир бўладиган воқеаларга бу шундай бўлиши керакдек муносабатда бўладилар. Лекин улғаяр эканман, улар ҳаётининг мазмуни, асоси, ҳар ҳолда мен дунёга келгач, менинг камолотга етишим ва шахс сифатида шаклланишим, катта ҳаётга тайёр бўлишим, таълим олишим учун барча шароитларни ҳозирлаб бериш сингари интилиш ётганига гувоҳ бўлганман. Мен уларнинг менга бўлган муносабати асосида муҳаббат ётганини тушунганман", - деди президент.

Ота-онасининг ўз яқинларига, дўстларига, танишларига ва шунчаки, одамларга бўлган муносабатини кўриб, Путинда улар ҳаётининг асоси, ҳаёти мазмуни муҳаббатлигини тушунган, "яъни инсон ўз ҳаёти асосини ташкил этувчи барча нарсаларни ардоқлаши кераклигини билган".

"Ва бу биринчи навбатда Ватандир... Фикримча - бу бизнинг ҳаётимиз асоси, бутун Россия тарихи унга таянади. У онгли равишда ёки ихтиёрсиз бизга авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтаверади. Айни ҳолатда эса ғолиблар авлодидан бизга мерос бу Ватан", - дея хотима қилган давлат раҳбари.

Асосий мавзулар