08:22 08 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Сиёсат
Ҳавола олиш
230 0 0

Томонлар музокаралар жараёнида эришилган натижаларни мамнуният билан қайд этдилар ва КШҲБ матнини келишишни тезлаштиришга тайёр эканликларини маълум қилдилар

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Ўзбекистон ва ЕИ вакиллари Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг бешинчи раундини ўтказдилар.

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик шартномаси (КШҲБ) 1999 йилдан бери амалда бўлган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни алмаштиради.

Ташқи ишлар вазирлиги сал олдин Европа Иттифоқи билан КШҲБни жорий йилда имзолаш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эди. Янги ҳужжат бўйича музокаралар 2019 йил феврал ойида бошланган.

Тошкентда музокараларнинг бешинчи раундини март ойида ўтказишни режалаштирилганди, аммо COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли учрашувни кейинга қолдиришга тўғри келди.

Хабарда айтилишича, 9-10-июл кунлари сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ишчи гуруҳ доирасида видеоконференцалоқа шаклида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг бешинчи раунди бўлиб ўтди. Делегацияларга Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Шерзод Асадов ва Европа ташқи фаолият хизматининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бошқарув директори ўринбосари Люк Девин бошчилик қилганлар.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва ЕИ, шунингдек Евроиттифоқ аъзо давлатлари ўртасида олий ва юқори даражадаги учрашувлар сезиларли фаоллашгани қайд этилган

"Шу нуқтайи назардан жорий йилнинг иккинчи ярмига режалаштирилган турли даражадаги бўлажак тадбирларнинг жадвали кўриб чиқилди. Томонлар музокаралар жараёнида эришилган натижаларни мамнуният билан қайд этдилар ва КШҲБ матнини келишишни тезлаштиришга тайёр эканликларини маълум қилдилар. Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон ва ЕИ аъзо давлатлари ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради", - деб хабар қилади ТИВ.

Аввалроқ, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ЕИ ва Ўзбекистон расмийлари янги кенг қамровли икки томонлама келишувга эришиш учун кўплаб масалаларни, хусусан, савдо-сотиқ соҳасида ишлаши кераклигини таъкидлаган эди.

Асосий мавзулар