00:21 18 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Самарқанд давлат университети архив сурат

Самарқанд давлат университетига янги ректор тайинланди

© Сайт СамГу
Жамият
Ҳавола олиш
131331

Бир пайтлар Ўзбекистон таълим вазири ўринбосари бўлиб ишлаган Рустам Холмуродов ректор этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Самарқанд давлат университетига 1999-2003 йилларда мазкур олийгоҳни бошқарган Рустам Холмуродов ректор этиб тайинланди. У Алимжон Холмуҳаммедовнинг  ўрнини эгаллади, деб хабар беради nuz.uz.

Техника фанлари доктори, профессор Рустам Ибрагимович Холмуродов 1949 йилда туғилган. У Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини тамомлагач, шу ерда ассистент, доцент сифатида фаолият кўрсатган, кейинроқ кафедра мудири, қурилиш факультети декани бўлган.

1989 йилдан 1997 йилгача мазкур институт ректори лавозимида ишлаган, 1997-1999 йилларда эса Ўзбекистон таълим вазирининг ўринбосари сифатида иш олиб борган. Кейин эса тўрт йил давомида Самарқанд давлат университетини бошқарган.

2003 йилнинг 16 декабрида Рустам Холмуродов Самарқанд вилояти ҳокимлигига тайинланган ва 2004 йил 9 июлга қадар ушбу лавозимда фаолият юритган.
Таъкидлаш жоизки, Самарқанд давлат университетининг расмий сайтидаги "Раҳбарият" бўлимида ҳали ҳам Алимжон Холмуҳаммедовнинг исм-шарифи турибди.

Асосий мавзулар