17:52 19 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Қуёш электр станцияси архив

Ўзбекистонда 3та қуёш электр станцияси қурилади

© Sputnik / Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
118491

Самарқанддан ташқари, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ана шундай станциялар қуриш мўлжалланмоқда

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology Co., Ltd компанияси Самарқанд вилоятида Марказий Осиёдаги илк фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендер ғолибига айланди, деб хабар бермоқда РИА Новости "Ўзбекэнерго" АЖга асосан.

"Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВТ бўлган фотоэлектр станциясини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топшириш учун бош пудратчини аниқлаш бўйича ўтказилган тендер танловларида Zhuhai Singyes Green Building Technology Co., Ltd ғолиб деб топилди", — дейилади хабарда.

"Ўзбекэнерго" 2014 йил декабрда кристалл фотоэлектрик унсурлардан ташкил топган панеллар асосидаги қуёш электр станциясини тайёр ҳолда топшириш бўйича тендер танловини эълон қилганди. Қурилиш муддати икки йилни ташкил этиши мумкин. Германиянинг GOPA International Energy Consultant, Suntrace GmbH ва Renewables Academy AG консорциуми лойиҳани амалга ошириш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатади. 

Компания режасига кўра, Марказий Осиёдаги биринчи қуёш станцияси йилига 200 миллион кВт.с  электр энергияси ишлаб чиқаради. Умумий қиймати 275,8 миллион доллар бўлган лойиҳа Осиё тараққиёт банки ва Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт фонди томонидан – ҳар бири 110 миллион доллардан ҳамда "Ўзбекэнерго"нинг 55,8 миллион доллар маблағи ҳисобидан молиялаштирилади.

Ўзбекистонда 2020 йилга қадар умумий қуввати 300 МВт бўлган учта қуёш станцияси қуриш режалаштирилган. Самарқанддан ташқари, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ана шундай станциялар қуриш мўлжалланмоқда. Станциялар қурилишининг умумий қиймати 450 миллион доллар деб баҳоланмоқда.

Асосий мавзулар