03:07 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Шавкат Мирзиёев на президентских выборах

Шавкат Мирзиёев Бухоро темир йўл вокзалидаги шароитлар билан танишди

AFP / POOL / Anvar Ilyasov
Жамият
Ҳавола олиш
31441

Президент янги Afrosiyob электропоезди имкониятлари, йўловчилар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишди

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи давомида Бухоро темир йўл вокзалида йўловчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Президент янги Afrosiyob электропоезди имкониятлари, йўловчилар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишди.

2016 йил августида Тошкент — Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи Afrosiyob электр поездининг илк қатнови амалга оширилганди.

2011 йилдан бошлаб Ўзбекистонда юқори тезликда ҳаракатланувчи иккита Afrosiyob электропоезди йўловчиларга хизмат қилиб келмоқда.

Янги замонавий электропоезд олдингиларига қараганда кенг имкониятга эга. Хусусан, поезд 287 йўловчи сиғимига эга. Унда эконом тоифали вагонлар сони 2тага кўп. Бу бир вақтнинг ўзида қўшимча 72 йўловчини ўз манзилига этказиш имкони демакдир.

Тез кунларда замонавий электропоезднинг иккинчиси ҳам олиб келинади. Поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш баробарида қўшимча иш ўринлари яратилиб, 15 машинист ва 50 га яқин вагон кузатувчиларини иш билан таъминлаш назарда тутилган.

Шунингдек, «Ўзтемирйўлмаштаъмир» шўъба корхонаси ҳудудида юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларга хизмат кўрсатиш цехи қурилмоқда. Бу ҳам янги иш ўринларини кўпайтириш имконини беради.

Асосий мавзулар