03:45 22 Май 2018
Эфир
Пустое кресло

Давлат божхона қўмитаси раиси ишдан олинди

Sputnik / Михаил Воскресенский
Жамият
Ҳавола олиш
106820

Кадрлар ўзгариши ҳақида бош вазир Абдулла Арипов селектор мажлисида маълум қилган

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Муиджон Тоҳирий ишдан олинди. Қўмитага бош прокурор ўринбосари, генерал-майор Муротжон Бердиалиевич Азимов янги раис этиб тайинланган.

Кадрлар ўзгариши ҳақида бош вазир Абдулла Арипов селектор мажлисида маълум қилган.

Ушбу маълумотни республика Божхона қўмитасидаги манба Sputnik мухбири билан суҳбатда тасдиқлади.

Муиджон Тоҳирий 2016 йилнинг декабрида Зоҳид Дўсанов ўрнига Божхона қўмитасига раис этиб тайинланганди. РИА Новости келтириб ўтган маълумотларга кўра, Тоҳирий бунга қадар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти қўриқлаш хизмати раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Асосий мавзулар