04:41 20 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Рейсовые автобусы

Бухородан Россия шаҳарларига автобус қатнови йўлга қўйилади

Sputnik / Кирилл Каллиников
Жамият
Ҳавола олиш
72410

Бухородан Россиянинг Уфа, Ростов-Дон, Санкт-Петербург, Москва ва бошқа шаҳарларига автобус йўналишлари очилади

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Бухородан Россия шаҳарларига мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи давомида ҳудудда йўловчи автотранспорт хизматларини кўрсатишни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар билан ҳам танишди.

"Йўловчи автотранспорт хизматларини кўрсатишни ривожлантириш режасига кўра, катта сиғимли автобуслар сотиб олинади. Бухородан Россиянинг Уфа, Ростов-Дон, Санкт-Петербург, Москва ва бошқа шаҳарларига автобус йўналишлари очилади", — дейилади ЎзА хабарида.

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари 2000 йил майида халқаро автомобиль қатновлари, жумладан автобус қатновларини тартибга солувчи келишувни имзолаганди. Аммо ҳозирда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри автобус қатнови йўлга қўйилмаган.

Маҳаллий ОАВнинг маълумотларига қараганда, Ўзбекистондан Россияга меҳнат қилиш учун борадиган фуқаролар йўл кира ҳақи арзонлиги учун автобусда кетишни маъқул кўришади.

Асосий мавзулар