14:12 20 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Ребенок 16ю иголками в теле выздоровел

Танасидан 16та игна топилган болакайга уйига жавоб берилди

© Минздрав
Жамият
Ҳавола олиш
Танасида 16та игна топилган бола воқеаси (6)
41610

9 соат давом этган операциядан сўнг 11 ойлик болакай бир неча кун кома ҳолатида ётган эди. Айни дамда болакай соғайиб ота-онаси билан уйига жўнаб кетган.

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ушбу йилнинг январь ойида Республика болалар жарроҳлик марказига танасида 16 игна билан оғир аҳволда ётқизилган 11 ойли Азизбек Абдумажидов соғайиб кетди ва уйига жавоб берилди, деб хабар қилмоқда uznews.uz саҳифаси.

Болалар жарроҳлик бўлими шифокори Дониёр Асадуллаев айтишига қараганда, бу тиббиёда камдан-кам учрайдиган ўта нозик жарроҳлик операциясидир. Операциядан сўнг болакай бир неча кун кома ҳолатида ётган. Шифокорлар қўлларидан келган барча амалиётларни бажаришган.

Айни дамда болакай соғайиб ота-онаси билан уйига жўнаб кетган.

"Азизбек — оиламизда ягона фарзанд. Биз уни тўйдан кейин беш йил кутгандик. Ўғлим соғайиб кетди, барчадан миннатдорман. Энди уни бағримга босишим мумкин! Шифокорларга катта раҳмат. Икки ой давомида улар ўз куч ва билимларини аяшмади. Уларнинг ушбу жасоратини ҳеч қачон унутмайман!", — деди болакайнинг онаси Шоҳсанам Болтабоева.

Эслатиб ўтамиз, 9 соат давом этган операция давомида болакайнинг танасидан 13та игна олиб ташланган эди. Қолган игналарга, боланинг соғлигига хавф туғдирмагани учун, ҳозирча тегмасликка қарор қилинган эди.

Мальчик с 16ю иголками с врачом Акиловым Х.А. и мамой
Жарроҳ Акилов Х.А. Азизбек ва унинг онаси билан

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани прокуратураси ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатган. Азизбекни операция қилган жарроҳ Акилов Хабибулла Атауллаевич айтишига қараганда болакай ушбу игналарни ўзи ютиб юборганига ишониш жуда қийин, игналар тананинг турли жойларида жойлашгани, улар ўзга киши томонидан суқилгани бўлиши мумкинлигидан далолат беради.

Мавзу:
Танасида 16та игна топилган бола воқеаси (6)

Асосий мавзулар