Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўлчилари Покистон портларига чиқишни муҳокама қилишди

© Пресс-служба "Узбекистон темир уйллари"Казахстан и Узбекистан обсудили взаимодействие в железнодорожной сфере
Казахстан и Узбекистан обсудили взаимодействие в железнодорожной сфере - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўлчилари ўзаро чегирма ва преференциялар ҳақида келишиб олишди.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида “Казакстан темир жоли” миллий компанияси” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Канат Алъмагамбетов билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда жамият матбуот хизмати.

Тепловоз с грузовыми вагонами - Sputnik Ўзбекистон
Бишкекда МДҲ темирйўл транспорти раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилишмоқда

Учрашув давомида томонлар транзит, юк ва йўловчи ташиш бўйича ҳамда давлатлар ўртасидаги халқаро темир йўл туташув пунктлари орқали юк қабул қилиш ва жўнатиш масалаларини таҳлил этишди.

Шу билан бирга 2019 йилда амалга оширилиш кўзда тутилган режалар хусусида фикр алмашилди. Айниқса, юк контейнерлари орқали ташувлар ҳажмини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро икки давлат темир йўл тизимлари ўртасида преференсиялар ва чегирмаларни тақдим этиш шартлари ҳам муҳокамалар марказида бўлди. 

Юк вагонларининг назорати, уларни ўз вақтида қайтариш, янги йўналишларда юк ташиш хизматини жорий қилиш масаласида ҳам сўз юритилди. Йиғилишда Афғонистон Ислом Республикаси орқали Покистон портларига чиқишни ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

 

Янгиликлар лентаси
0