16:05 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Сотрудник ГАИ

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга жарима баллари ҳисобланади

Sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
25610

“Жарима балларининг бир йил давомидаги умумий миқдори ўн икки ёки ундан ортиқ баллга тенг бўлган тақдирда, транспорт воситасининг ҳайдовчиси йил якунига қадар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik. Ички ишлар вазирлиги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қонун лойиҳасини тайёрлади.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

Хусусан, 28-модда қуйидаги мазмунда иккинчи ‒ тўртинчи қисмлар билан тўлдирилади:

“Транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан жарима баллари ҳисобланади. Жарима балларининг бир йил давомидаги умумий миқдори ўн икки ёки ундан ортиқ баллга тенг бўлган тақдирда, транспорт воситасининг ҳайдовчиси йил якунига қадар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳайдовчига жарима баллари беришга асос бўлмайди.

Транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан жарима балларини ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади”.

Ҳужжат лойиҳасида 343-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф этилган:

“Муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатларни истисно этган ҳолда, унга нисбатан жазо қўллаган маъмурий суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.

Ушбу Кодекснинг 28-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатларда ўн икки ёки ундан ортиқ жарима балига тенг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчиларга нисбатан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик содир этилган йил якунига қадар қисқартирилиши мумкин эмас”.

Қонун лойиҳасига кўра, Вазирлар Маҳкамаси томонидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолатларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий қилиш тўғрисида қарор лойиҳасини ишлаб чиқилади.

Асосий мавзулар