23:13 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Афганский мальчик надувает воздушный шарик, окраина Кабула, Афганистан, 2017 год

Жангарининг болалари Ўзбекистонга қайтарилди

© AP Photo / Rahmat Gul
Жамият
Ҳавола олиш
805 0 0

Боланинг бегонаси бўлмайди  - хорижда экстремистлар сафида вафот этган жангарининг болалари Ўзбекистонга қайтарилди.

ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Давлат Хавфсизлик хизмати Афғонистондан 4 нафар болакайни ватанига қайтаришди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Хабарда айтилишига кўра андижонлик Фарход Ҳамроқулов Россияда ишлаб юрган вақтларида экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолади. У 2012 йилдан ўз турмуш ўртоғи Раъно Ҳамроқулова ва 3 нафар фарзанди билан Озарбайжон орқали Покистонга кўчиб ўтади.

Покистонда Фарход “Туркистон ислом ҳаракати” экстремистик гуруҳига қўшилади. Шу йилнинг август ойида Фарход Покистон ҳарбийлари билан бўлган тўқнашувда вафот этади. Раъно Ҳамроқулова 2013 йилда ушбу ташкилотнинг яна бир аъзосига турмушга чиқади. 2014 йилда улар Афғонистонга кўчиб ўтади. У ерда Раъно яна бир фарзандли бўлади. Бир неча йиллик саргардон ҳаётдан сўнг Раъно Ҳамроқулова 2018 йилда оғир хасталикдан вафот этади.

Ушбу йилнинг май ойида Раъно Хамрокулованинг онаси Кимёхон Жакбарова Андижон вилоят ДХХга мурожаат қилиб уларнинг қаровсиз қолган набираларини Афғонистондан қайтаришда ёрдам беришни сўрайди.

Айни дамда болалар ДХХ ёрдамида Андижонга ўз қариндошлари бағрига қайтарилди. Энди улар барча ўзбекистонлик болалар каби таълим олиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир ой олдин Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев буйруғи билан 156 нафар аёллар ва болалар Суриядан олиб келинган эди. 

Асосий мавзулар