The Tower MMG раҳбарияти фожиа юз берган объектда қурилиш ишларини тўхтатди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтроительство торгово-развлекательного центра Rivera
Строительство торгово-развлекательного центра Rivera   - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қурилаётган Riviera савдо маркази объектида металлоконструктсиянинг қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 2 киши жароҳатланган.

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. The Tower MMG компанияси Riviera савдо маркази объектида қурилиш ишларини тўхтатди.

Строительство торгово-развлекательного центра Rivera   - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда савдо маркази қурилишида 4 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда компания Facebook’даги саҳифасида хабар жойлаштириди.

“The Tower MMG раҳбарияти Riviera СКМ қурилиш объектида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдиради.

The Tower MMG жароҳат олганларнинг ва вафот этганларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатади ва тўлиқ ёрдам беради.

Қурилаётган Riviera савдо маркази объектида металлоконструктсиянинг қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 2 киши жароҳатланган.

Объектдаги қурилиш ишлари ҳамма тафсилотларни аниқлаш ва бўлиб ўтган ҳодисанинг аниқ сабабларини топишга қадар тўхтатиб қўйилди. Воқеа жойида эксперт гуруҳи ишламоқда. Расмий хулоса саҳифамизда эълон қилинади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги Riviera савдо мажмуасида содир бўлган ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилди.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0