06:25 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Жамият
Ҳавола олиш
380 0 0

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида газ сарфининг тежалиши ҳамда транспортировка вақтида иссиқлик сарфи 30%дан ортиққа пасайиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Мирзо Улуғбек тумани биринчи бўлиб ёпиқ иссиқлик таъминот тизимига ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Раҳмонқуловнинг Кореянинг CMENTECH CO. LTD. компанияси вакиллари ва Осиё тараққиёт банкининг консультантлари билан учрашувида маълум қилинди.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Тошкент иссиқлик таъминот тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштириш бўйича CMENTECH CO. LTD. томонидан таклиф қилинаётган ДХШ лойиҳасини муҳокама қилинган.

“Хусусан, Мирзо Улуғбек туманидаги 2-ИМни реконструкция қилиш масаласини устувор йўналиш деб белгиланиб, бу йўналишдаги вазифалар доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган: ёпиқ иссиқлик таъминот тизимига ўтиш, модернизация, эскирган ва авария ҳолатидаги иссиқлик тармоқларини алмаштириш, иссиқлик сарфини ҳисоблаш учун смарт-ускуналар ва иссиқлик тармоғидан интеллектуал бошқариш тизимидан фойдаланиш”, - дейилган хабарда.

Бахтиёр Раҳмонқулов юқорида амалга оширилаётган ишлар тарифларнинг ўсишига олиб келмаслиги кераклигини алоҳида таъкидлади.

Томонлар компания февраль ойининг биринчи ҳафтасида концепция ва зарур ҳужжатларни тақдим қилишига келишиб олдилар. Ишларнинг қиймати тахминан 70-100 млн АҚШ долларини ташкил қилиши кўзда тутилмоқда. Аниқроқ рақамлар техник-иқтисодий асос тайёр бўлганда маълум бўл
қилинади.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида газ сарфининг тежалиши ҳамда транспортировка вақтида иссиқлик сарфи 30%дан ортиққа пасайиши кутилмоқда.

ОТБ – Тошкент иссиқлик таъминоти тизимини узоқ муддатли ижара шартлари билан бошқарувга топшириш бўйича эксклюзив консультант деб белгиланган. ОТБнинг консультант сифатидаги вазифалари чет эл компанияларидан тушаётган таклифларни техник, юридик ва молиявий баҳоланишини таъминлашдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, президент қарорига кўра, мамлакатдаги марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими 2019-2024 йилларда босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказилиши хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар