06:31 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Жамият
Ҳавола олиш
249 0 0

“Самарқанд-Тошкент-Санкт-Петербург” йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади. Чипта нархи Самарқанддан 840 минг сўм, Тошкентдан эса 800 минг сўмни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Жорий йилнинг 25 февраль кунидан “Самарқанд-Тошкент-Санкт-Петербург” йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, қатновлар кун ора амалга оширилади. Йўналишда “Uzautotrans service” МЧЖ ва Россиянинг “ТТК ГЛОБУС” МЧЖ йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Маълум қилинишича, қатнов Самарқанд автовокзалидан соат 09:00 бошланади ва “Тошкент” автовокзалидан автобус 15:00 жўнайди. Қатнов масофаси 4436 км.ни ташкил этади.

Чипта нархи Самарқанддан 840 минг сўм, Тошкентдан эса 800 минг сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 15 февралдан "Тошкент-Омск" йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилиши хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар