Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилмоқда

CC0 / Unsplash / Franck V. / Рука робота
Рука робота - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давра суҳбатида мутахассислар Ўзбекистонда СИ ривожланиш концепциясини яратишда ҳамкорлик истиқболлари юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар қилди.

Вазирликда ташкилотлар, идоралар ҳамда тадбиркорлар иштирокида ушбу концепция ва йўл харитасини ишлаб чиқиш мақсадида давра суҳбати бўлиб ўтган.

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаровнинг сўзларига кўра, Жаҳон Интеллектуал мулк ташкилотининг 2019 йил эълон қилган маълумотига кўра, 1960 йилдан 2018 йилга қадар сунъий интеллект билан боғлиқ 340 000 та патент олинган ва 1 636 649 та илмий мақолалар чоп этилган. 2002—2017 йиллар оралиғида сунъий интеллект соҳасида чоп этилаётган мақолаларнинг йиллик ўсиш суръати 5.6% ни ташкил этмоқда, олинган патентлар сонининг йиллик ўсиш суръати эса қарийб 28% ни ташкил этади.

Шавкат Мирзиёев  встретился с мэром города Нагои Такаси Кавамурой. - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Нагоя юқори технологиялар парки ташкил этилади

“2030 йилга келиб СИнинг глобал иқтисодиёт ЯИМга қарийб 15 триллион доллар киритиши тахмин этилмоқда. Қувонарли жиҳати шундаки, давра суҳбати давомида мамлакатимизда сунъий интеллектни ривожлантириш ва ушбу соҳада илғор мамлакатлар қаторидан жой олишимиз учун фундаментал ва амалий асослар мавжудлиги яққол кўринди”, — деди Назаров.

Семинар якунларига кўра иқтисодиётга сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш ва жорий этишнинг навбатдаги қадамлари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди. Таклиф этилган ташкилотлар вакиллари Ўзбекистонда СИ ривожланиш концепциясини яратишда ҳамкорлик истиқболлари юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

Тадбир якунида Фанлар академияси, олий таълим муассасалари вакиллари, стартап лойиҳалар асосчилари, тадбиркорлар, хусусий компаниялар, шунингдек сунъий интеллект соҳасидаги таклиф этилган экспертлар иштирокида форсайт ташкил этишни таклиф қилинди.

Янгиликлар лентаси
0