19:26 22 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
74910

"Толибон" вакили Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Афғонистон муаммоларига доимий эътибор қаратгани учун самимий миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 2 март - Sputnik. Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Дохада "Толибон" ваколатхонаси раҳбари Мулла Абдул Ғани Барадар билан учрашиб Афғонистондаги тинчликпарвар сиёсий жараённи илгари суриш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди, деб хабар қилмоқда ТИВ.

Учрашувда Толибон вакили Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари туфайли афғон можароси яна халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида эканлигини эътироф этди. “Толибон” ҳаракати сиёсий ваколатхонаси раҳбари, тарихнинг мураккаб машаққатларига қарамай Ўзбекистон афғон халқининг энг ишончли дўсти бўлгани ва эканлигини таъкидлади, бу айниқса Афғонистон тинчлик ва иқтисодий кўмакка жуда муҳтож бўлган ҳозирги вақтда яққол намоён бўлаётганини қайд этди.

Шунигдек, Мулла Бародар Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлаш, мамлакатда турли иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади, уларнинг асосий мақсади афғон халқининг фаровонлиги ва ривожланиши, Афғонистоннинг тинч ва барқарор давлат сифатида тараққий этиши эканлиги қайд этилди.

Ундан ташқари, Доҳада бўлиб ўтган АҚШ ва Толибон ҳаракати ўртасидаги битимни имзолаш маросимида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам расмий таклифга биноан иштирок этди.

Маълумот учун, АҚШ ва толиблар 2019 йилда бир неча ой давомида музокаралар олиб боришган. АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили Залмай Халилзад ва "Толибон"нинг Доҳадаги  сиёсий идораси делегацияси саккиз раунд давом этган музокаралардан сўнг сулҳ битими, хорижий қўшинларнинг Афғонистондан чиқарилиши ва умумий афғонаро тинчлик музокаралари бошланишини ўз ичига олган тинчлик шартномаси лойиҳасини келишиб олдилар. Бироқ, сентябр ойида,толиблар томонидан Кобулда ва бошқа бир қатор шаҳарларда содир этилган ва АҚШ ҳарбийларининг ўлимига олиб келган бир қатор террорчилик ҳуружларидан сўнг, Президент Дональд Трамп "Толибон" билан музокараларни тўхтатишга ва келишувни имзолашни бекор қилишга буйруқ берди.

Асосий мавзулар