11:27 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (879)
78910

Республика махсус комиссиясининг хабарига кўра, Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат жорий этилгани ҳақидаги миш-мишлар яққол бўрттирилган.

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат жорий этилгани ҳақидаги хабар юзасидан муносабат билдирди.

“Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат жорий этилгани ҳақидаги миш-мишлар яққол бўрттирилган. Бундай ҳужжат тайёрлаш ҳақида тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, - дейилган хабарда.

Комиссия ёлғон ахборот тарқатганлик учун қонунчиликда қатъий жазолар назарда тутилганини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 29 март ҳолатига кўра 133 кишини ташкил этмоқда. 7 нафар бемор ушбу инфекцияни енгишга муваффақ бўлди. Мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 30 мартдан фақат махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автомобилда ҳаракатланишга рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида машинадан фойдаланиш қатъиян ман этилади.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (879)

Асосий мавзулар